АсосийЖАМИЯТ

Самарқанддаги уч туманга янги прокурорлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғига асосан, шу пайтгача Ургут тума...

'Самарқанддаги уч туманга янги прокурорлар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғига асосан, шу пайтгача Ургут тумани прокурори бўлиб ишлаган Холмурзаев Шуҳрат Сафарович лавозимидан озод этилиб, Каттақўрғон тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Каттақўрғон тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган Аҳмеджонов Эркин Эргашевич эса Пастдарғом тумани прокурори бўлди.

Шу пайтгача Пастдарғом тумани прокурори бўлган Валиев Асрор Ҳамзаевич энди Ургут тумани прокурори лавозимида фаолиятини давом эттиради.

ЎзА

ТайинловларЛавозимлар

    Бошқа янгиликлар