"Ўзгидромет" 29 июль –1 август кунлари ёмғир ва сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 29 июлидан 1 августигача кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари кузатилади: Жумладан:
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.






