АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди

'Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди. 

Учрашувда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Минтақадаги вазиятнинг ривожига ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни ҳам қабул қилган эди. 

    Бошқа янгиликлар