АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда "Labo" юкхонасига "ванна" ўрнатиб, чўмилиб юрганлар жавобгарликка тортилди

Аномал иссиққа чидамаган фуқароларнинг шаҳар кўчаларида чўмилиб юргани акс этган видео ижт...

'Тошкентда "Labo" юкхонасига "ванна" ўрнатиб, чўмилиб юрганлар жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Аномал иссиққа чидамаган фуқароларнинг шаҳар кўчаларида чўмилиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. 

Айни борада бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида, очиқ суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Мамадиев раислигида 1990 йил ва 1996 йилда туғилган фуқароларга нисабатан МАЪМУРИЙ ИШ кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганованинг Darakchi.uz' га берган маълумотига кўра, судда ҳуқуқбузарлар қилган ишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, енгиллик беришни сўрашган.

Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, уларни тафтиш қилиб, ҳуқуқбузарларнинг хатти-ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган ва ҳуқуқбузарликни содир этганликдаги айби унинг мазкур ҳолат юзасидан берган кўрсатмаси, ички ишлар органи ходимининг билдирги, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари ва иш бўйича тузилган далолатнома билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаган.

Суд қарорига кўра, ҳуқубузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг183-моддаси (Майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва уларга нисбатан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қарордан норози томон суднинг қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарорнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан 20 сутка ичида берилиши мумкинлиги айтилади.

    Бошқа янгиликлар