1

Шомуродов "Рома" билан Исроилдаги ўйинда нега қатнашмаяпти?

СПОРТ 29.07.2022, 10:54
Шомуродов "Рома" билан Исроилдаги ўйинда нега қатнашмаяпти?

Элдор Шомуродовнинг "Рома" билан Исроилдаги ўйинга бормагани, унинг тез орада янги жамоага ўтиши билан боғлиқ. Бу ҳақда футболчининг агенти Қаҳҳор Мўминов "Матч ТВ"га айтган.

"Бундай қарорга Рим клуби билан келишилган ҳолда келинди. Бу Элдор Шомуродовнинг тез орада жамоасини ўзгартириши билан боғлиқ. Ижара асосида бўладими ёки тўлақонли трансферми, ҳозирча номаълум", - дейди Мўминов «Матч ТВ» сайтига.  

Аввалроқ, "Рома" расмий сайти уч нафар ўйинчи – Элдор Шомуродов, Карлес Перес ва яримҳимоячи Жордан Верету Исроилдаги йиғинга олиб борилмагани ҳақида маълум қилганди.

Италия нашрлари хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 27 ёшли ҳужумчисига А Серия жамоалари "Сампдория", "Монца" ва "Торино"дан қизиқиш мавжуд. Бунгача А Серия дебютанти «Лечче» ҳам Элдорни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1