АсосийJinoyat

Жиззахда аёл эрини пичоқлаб ўлдирди(видео)

'Жиззахда аёл эрини пичоқлаб ўлдирди(видео)'ning rasmi

Жиззах вилояти Зафаробод туманида эр-хотин ўртасида содир бўлган жанжал қотиллик билан якун топди. 

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жиноят 22 июнь куни 21:00 ларда содир бўлган. Туманнинг "Узунқишлоқ" МФЙдаги хонадонларнинг бирида ижрада яшаётган эр-хотиннинг ўзаро гап талашиб, тортишиши қотиллик билан тугади. Жанжалда 50 ёшли аёл жаҳл устида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг қорин қисмига бир маротаба урган.

Оқибатда жабрланувчи ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, эркак 10 кундан сўнг вафот этган. Таъкидланишича, гумонланувчи олдин ҳам қонунни бузгани учун жазоланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар