1

Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш қаратилган мустаҳкам ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди – Сергей Лавров

СИЁСАТ 29.07.2022, 13:08
Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш қаратилган мустаҳкам ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди – Сергей Лавров

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида бугун Тошкент шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. 

Унда нутқ сўзлаган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан транспорт боғлиқлиги, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик,  “ақлли” қишлоқ хўжалиги, рақамли трансформация, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, юқори технологиялар ва инновацияларни жорий этишга қаратилган мустаҳкам ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди.

" – Ўзбекистон ҳамкорлар ташаббуси билан ШҲТ доирасида илм-фан ва техника, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм, ёшлар билан алоқалар соҳасида ўтказилган кўплаб тадбирларни юқори баҳолаймиз. Ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий базаси туризм соҳасидаги ҳукуматлараро битим ва музей иши соҳасидаги меморандум билан тўлдирилади", – дейди С.Лавров.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1