АсосийЖАМИЯТ

Туркий давлатлар ташкилотининг инсон ресурсларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистон тажрибаси тақдимот қилинди

Айни кунларда Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнин...

'Туркий давлатлар ташкилотининг инсон ресурсларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистон тажрибаси тақдимот қилинди'ning rasmi

Айни кунларда Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурслари бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Унда иштирокчи мамлакатларнинг давлат хизматида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тажрибасига оид тақдимотлари ўтказилмоқда. Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири Боту Алимов “Давлат хизматчилари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий масалалари ва истиқболлари” мавзусида тақдимот қилди.

Тақдимотда Ўзбекистонда давлат хизмати трансформацияси, Агентлик фаолияти, давлат хизматига кадрларни очиқ танлов асосида қабул қилиш тизими, кадрлар фаолияти самарадорлигини KPI асосида баҳолаш тартиби, шунингдек, давлат хизматчиларининг малакасини тизимли ошириб бориш механизми ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон тажрибаси иштирокчилар томонидан ижобий қабул қилингани айтилади.

    Бошқа янгиликлар