АсосийDunyo

Уруш бошланганидан буён қанча украиналик ўз яшаш жойини тарк этгани маълум қилинди

'Уруш бошланганидан буён қанча украиналик ўз яшаш жойини тарк этгани маълум қилинди'ning rasmi

Украина аҳолисининг 15 фоизи ўз яшаш жойини тарк этган. Бу ҳақда миграция бўйича халқаро ташкилот вакили Варвара Жлуктенко қилди, деб ёзмоқда “Zamon.uz”.

Унинг сўзларига кўра, 6.6 миллион украиналик бошқа давлатларга чиқиб кетган ёки уйини тарк этган. Июнь охири билан солиштирганда уларнинг сони 300 мингга кўпайган. Одамлар асосан Украина жануби, шимоли ва шарқидан қочмоқда.

Шу билан бирга бундан олдин мамлакатни тарк этган 5.5 миллион аҳолининг 16 фоизи ортга қайтган. Бунга асосий сабаб иш топиш муаммоси сабаб бўлган.

Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига асосан, яшаш жойини тарк этганларнинг 60 фоизи доимий ишидан айрилган. Ички қочқинларнинг ҳар ўнинчиси ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён ҳеч қандай даромадга эга эмаслигини аниқланган.

    Бошқа янгиликлар