Ижтимоий тармоқларда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши қарори нусхаси тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилганида, терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлақонли ўтказилмасдан барвақт қабул қилинганлиги аниқланган.
Шу сабабли, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор 16 май куни бекор қилиниб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришлик учун юборилган.






