Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Қўшма тадбирлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.
Режада икки давлат ҳамкорлигида бағишланган қатор тадбирлар акс этган.
Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди имзоладилари.
Маросим Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 23 ноябрда ўрнатилган.






