Украинада аҳолига ош тарқатган ўзбек ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди

ДУНЁ 30.07.2022, 19:31
Украинада аҳолига ош тарқатган ўзбек ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди

Украинанинг Чугуев шаҳрида маҳаллий аҳолига палов бериб юрган 36 ёшли ўзбекистонлик Сардор Ҳакимов ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди

"Уни бутун Чугуев танирди. Ҳамма Сардор Ҳакимовнинг тирик эканлигига охиригача умид қилган. У доим жилмайиб турарди, у жуда ижобий эди", - дейди Харков вилояти ҳокимлиги раҳбари Олег Синегубов.

Маҳаллий имом Тимур Беридзенинг айтишича, Сардор Ҳакимов отишма пайтида ертўлада бўлиб, у ерда палов тайёрлашга тайёргарлик кўраётган эди.

Ҳакимов, Украина матбуотига кўра, 2000 йилдан бери Луганск вилоятининг Северодонетск шаҳрида истиқомат қилади. Урушдан кейин, 2014 йилда у Чугуевга кўчиб ўтди. У ерда ўзбек ошхонаси ва зираворлар дўконини очди. Россиянинг Украинага босқинидан кейин Ҳакимов оиласини Ўзбекистонга юбориб, Чугуевда қолиб, одамларга ёрдам беради.

Сардор Ҳакимов 25 июль куни вайроналар остидан қутқарилган Мансур Ҳакимовнинг укаси ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1