1

Илон Маск Twitter’га қарши даъво аризаси билан чиқди

ДУНЁ 30.07.2022, 22:16
Илон Маск Twitter’га қарши даъво аризаси билан чиқди

Америкалик тадбиркор Илон Маск аввалроқ уни судга берган Твиттер ижтимоий тармоғи раҳбариятига қарши даъво билан чиқди. Бу ҳақда СNBS хабар бермоқда, дея ёзмоқда “Zamon.uz”

Телеканалнинг таъкидлашича, Маск номаълум сабабга кўра суддан қарши даъво тафсилотларини сир сақлашни сўраган. Твиттер июл ойида Маскни 44 миллиард долларлик бирлашиш шартномасини бузгани учун судга берди.

25 апрель куни Маск ва Твиттер раҳбарияти ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиш бўйича келишувга эришди, бироқ май ойи ўрталарида бизнесмен Твиттер пропорсия ҳақидаги вазиятга ойдинлик киритмагунича, келишувда бошқа ҳаракат бўлмаслигини айтди.

8 июль куни Маск Твиттерни шартнома шартларини бузганлиги сабабли сотиб олиш бўйича келишувдан чиқаётгани ҳақида хабардор қилди. Кейин Твиттер раҳбарияти ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича келишувни якунлаш учун миллиардерни судга берди.

Твиттернинг Маскга қарши даъвоси бўйича суд жараёни 17 октябрга белгиланди. Жараён беш кун ичида якунланиши керак.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1