АсосийЖАМИЯТ

Бузманг, авайланг: Artel'нинг "китоб уйчалари" лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг

Бугун мен учун иш куни эмаслигидан фойдаланиб, анчадан бири йиғилиб қолган ишларимни битир...

'Бузманг, авайланг: Artel'нинг "китоб уйчалари" лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг'ning rasmi

Бугун мен учун иш куни эмаслигидан фойдаланиб, анчадан бири йиғилиб қолган ишларимни битиришга қарор қилдим. Эрталабдан "Мовий гумбазлар" хиёбонига боришимга тўғри келди. Ишларим битди. Кайфиятим яхши. Аммо кутилмаганда кўзим бир четда мунғайиб турган китоб уйчаларига тушдию…  

Шошма, ахир бу Artel' компанияси томонидан яқиндагина ўрнатилган китоб уйчаларику. Яқинроқ бордим. Кузатдим. Ичида на китоб бор, на ўзи бус-бутун. Ойналари cинган, бир аҳволда. Ачиндим, жуда ачиндим. Аслида, Artel'нинг бу ташаббусидан хабар топганимда қувонгандим. Чунки китобнинг ёмони бўлмайди, шунингдек, китоб билан боғлиқ лойиҳанинг ҳам.

Ахир тасаввур қилинг, ҳиёбонга дам олгани келганингизда сизни ичи тўла ҳар хил китоблар бўлган китоб уйчалари қарши олади. Китобни оласиз, ўқийсиз, яна жойига қайтиб қўясиз. Вақтингиз мазмунли ўтади. Зўр идея, ажойиб ташаббус. Лекин бугунги аҳвол нега?.. Орамизда маънавиятни қадрламайдиган, ҳатто мана шу ҳеч кимга зарари тегмайдиган китоб уйчаларига зиён етказадиган даражада фаросатсиз кимсалар борлигидан ачиндим.

Жуда аянчли ҳолат. Artel'нинг китоб уйчалари қаршимда патлари юлиниб, бир аҳволга солинган беозор қушдек мунғайиб турарди.  

Раҳматли бобом қуриш учун йиллар кетади, аммо бузиш учун лаҳзалар кифоя, деб айтарди. Бу айни ҳақиқат экан. Artel'неча кунлаб тайёргарлик кўриб, қанча вақт ва маблағ сарфлаб ва энг муҳими беминнат, яхшилик йўлида амалга оширган лойиҳани атиги бир неча кунда яроқсиз ҳолга келтиришибди.  

Барбод қилгандан кўра, авайлаган яхшику. Artel' шу китоб уйчаларини сизу биз китоб ўқисин, вақтини беҳуда кетказмасин, китоб билан ошно бўлсин, деб ташкил қилган. Биздан талаб қилинадигани тайёрни китобни ўқиб, кейин жойига қўйиш. Ўзимиз яхши кўрган китобларни олиб келиб, китоб уйчаларини бойитиш ва бу орқали маънавият улашиш. Бунинг нимаси ёмон? Ахир бу ҳам эзгу, ҳам савоб иш. Ҳали ҳам кеч эмас, келинг, бундай ноўрин муносабатларга чек қўяйлик. Китоб уйчаларига келинг, китоб ўқинг, руҳиятингизни озиқлантиринг, дунёқарашингизни кенгайтиринг.  

Ортимга ўгирилдим. Китоб уйчаларидан узоқлашдим. Ичимда эса қатъий ишонч бор: Artel' китоб уйчалари лойиҳасидан чекинмайди. Биз эса китобга меҳр билан муносабатда бўлишни, китобни қадрлашни ўрганамиз.

    Бошқа янгиликлар