Юнон-рум кураши бўйича яна битта олтин медал қўлга киритилди

СПОРТ 31.07.2022, 11:02
Юнон-рум кураши бўйича яна битта олтин медал қўлга киритилди

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтказилаётган “Осиё болалари” спорт ўйинларининг учинчи кунги беллашувларда ҳам вакилларимиз кетма- кет медаллар қўлга киритишмоқда, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Юнон-рум кураши бўйича 44 кг вазн тоифасида Хусниддин  Абдукаримов олтин медални қўлга киритган.

Шу тариқа, “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 14та медал, яъни 5та олтин, 4та кумуш ва 5та бронза бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1