АсосийМАДАНИЯТ

Қашқадарё “Ёшлар туризми” қурултойига мезбонлик қилади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан жорий йилнин...

'Қашқадарё “Ёшлар туризми” қурултойига мезбонлик қилади'ning rasmi

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 8–12-август кунлари “Ёшлар туризми” қурултойи ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.  

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелда қабул қилинган Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.  

Қурултойда 800 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, МДҲ давлатларидан (Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон) ёшлар Шаҳрисабз туманига ташриф буюради.

Шунингдек, Аббос Сулаймонов, Ҳуснора Шодиева, Рухсора Машарипова, Элёр Мелибоев, Ҳожиакбар Рўзметов каби ёшлар орасида машҳур бўлган блогер ва хонандалар ҳам иштирок этади.

“Лочин” оромгоҳида бошланадиган тадбирдан  китобхонлик, маҳорат дарслари, миллий ва этноспорт турлари боъйича спорт мусобақалари, маданий коънгилочар тадбирлар, гала-консерт ва бошқа тадбирлар ўрин олган. Шунингдек, ёшлар таниқли театр ва кино ижодкорлари билан ижодий мулоқот қилиш имконига эга боълишади.  

Бундан ташқари, қурултой доирасида иштирокчилар учун туризм обектларига саёҳатлар уюштирилиши режалаштирилган. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун инфотур ҳам ташкил қилинади.

    Бошқа янгиликлар