Ушбу каналда сиз имтиҳонлар қайси олий таълим муассасасида бўлиб ўтаётгани, имтиҳон ўтказиладиган жойлар, ўқув хоналарни жонли тарзда кузатишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, махсус каналга имтиҳонлар ҳақидаги хабарлар (фото ва видеолавҳа) ҳам жойлаб борилади.
Ижодий имтиҳонларни холис ва шаффоф ўтказилишини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жараёнларга депутатлар, ОАВ вакиллари, блогерлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ОТМда бўлиб ўтаётган имтиҳонларни imtihon.edu.uz платформаси ҳамда олийгоҳларнинг расмий ЁуТубе каналлари орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин.






