АсосийJamiyat

"Икки маротаба қўлининг кафт қисми билан тегинган". Самарқандда маҳалла раиси ва инспектор маст эркакка куч ишлатгани ҳолатига изоҳ берилди

'"Икки маротаба қўлининг кафт қисми билан тегинган". Самарқандда маҳалла раиси ва инспектор маст эркакка куч ишлатгани ҳолатига изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтмиоимй тармоқда "Маҳалла раиси фуқарога куч ишлатганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

Ҳолат юзассидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 30 июль куни Пахтачи тумани “Қувондиқ”маҳалласида яшовчи фуқаро 102 рақамига қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Р.У. маст ҳолатда жанжал қилаётганлигини бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори А.Эгамбердиев ва шу маҳалла раиси фуқаро Р.У.нинг уйига боришганида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Р.У. маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, профилактика инспектори ҳамда маҳалла раиси фуқарони мастлик ҳолати тарқагунга қадар туман ИИБ биносида сақлаш мақсадида олиб кетишмоқчи бўлганда, у профилактика инспекторининг қонуний талабини бажармаган.  

Маҳалла раиси Р.У.ни тинчланиши ва хушёр тортиши учун елкасига икки маротаба қўлининг кафт қисми билан тегинган.

Р.У. туман ИИБ биносига олиб келиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, мастлик ҳолати тарқагандан сўнг, уйига рухсат берилган.

    Бошқа янгиликлар