АсосийSiyosat

Тошкентда “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади

'Тошкентда “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади'ning rasmi

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг бўлажак биринчи йиғилиши тўғрисида маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 2 август куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этадилар.

Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.

Тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар