АсосийJamiyat

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда “Twitter”, “WeChat” ва “Вконтакте” ижтимоий тармоқлари тўлиқ тикланмоқда

'Бугундан бошлаб Ўзбекистонда “Twitter”, “WeChat” ва “Вконтакте” ижтимоий тармоқлари тўлиқ тикланмоқда'ning rasmi

Бугундан бошлаб мамлакатимизда "Twitter", "WeChat" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда, дея хабар бермоқда  АОКА. 

"TikTok" платформаси билан музокаралар давом этмоқда, натижалари юзасидан қўшимча хабар берилади. Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради, дейилади хабарда.

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов расмий телеграм каналига ўз изоҳларини қуйидагича қолдирди:

" – Президентимиз сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири экани ва у изчил давом эттирилишини бир неча бор таъкидлаганлар.

Ахборот маконини ёпиб қўйиш, фикрлар плюрализмига тўсқинлик қилишга уринишлар жамиятнинг тараққиётига хизмат қилмай, аксинча, уни орқага тортиши - исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат", – дейди Шерзод Асадов.

    Бошқа янгиликлар