АсосийЖАМИЯТ

TIKA томонидан 20 000 та китоб Ўзбекистондаги кутубхоналарга тақдим этиш учун олиб келинди

Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги TIKA томонидан қарийб 20 000 та китоб Ўзбекист...

'TIKA томонидан 20 000 та китоб Ўзбекистондаги кутубхоналарга тақдим этиш учун олиб келинди'ning rasmi

Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги TIKA томонидан қарийб 20 000 та китоб Ўзбекистондаги кутубхоналарга тақдим этиш учун олиб келинди. Бугун TIKAнинг Тошкентдаги ваколатхонасида мазкур китобларни Ўзбекистондаги бир қатор олий таълим муассасаларига тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. 

Маълум қилинишича, ўтган даврларда İLESAM (Туркия Илм ва Бадиий Асар Муаллифлари Касбий Уюшмаси) томонидан тайёрланган жами 120.000 дона китоб ва босма нашрлар Озарбайжон, Косова, Шимолий Македония, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан ўртоқлашилган. Бу йил Туркия Маданият ва Туризм Вазирлиги, Туркия Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган, логистикаси TIKA томонидан амалга оширилган 20.000 атрофидаги китоб Ўзбекистондаги кутубхоналарга тақдим этиш учун олиб келинди. Олиб келинган асарларнинг асосий мавзулари: тадқиқот, билим, тақдимот, саёҳат, болалар, адабиёт, таълим, ҳуқуқ, иқтисод, туризм, мода, тиббиёт, санъат, публицистика, спорт, тарих ва гастрономия ҳамда бошқа кўплаб соҳаларни ўз ичига олмоқда.

“Қардошлик - ўртоқлашиш орқали мустаҳкамланади. Китоб энг мустаҳкам кўприкдир”

Меҳмет Нури Пармаксиз, İLESAM раиси:

— Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тарихий қардошлик, ҳамкорлик ва бирдамлик ришталари юксак қадрга эгадир. Бунга асосан бошқа соҳаларда бўлгани каби маданият, адабиёт, санъат ва матбуот соҳаларида ҳам ўзаро ҳамкорлигимиз ва бирдамлигимиз тобора ривожланмоқда.

Лойиҳа доирасида Туркия Республикаси Маданият ва Туризм Вазирлиги, Ташқи Ишлар Вазирлиги, TIKA ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси, турли идора ва ташкилотларнинг ҳиссаси ва кўмаклари билан бирга Ўзбекистондаги университетлар, миллий кутубхона ва бошқа кутубхоналар каби турли идора ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда Турки тилидаги кўплаб босма нашрлар билан ўртоқлашишдан мамнуният ҳис ҳилмоқдамиз.

Бундай муҳим лойиҳанинг амалга оширилишида Туркиядаги турли идора ва ташкилотлар билан бирга Ўзбекистондаги алоқадор идора ва ташкилотларнинг эътибори, қўллаб-қувватлашлари ва бирдамлиги ҳар қандай мақтовдан ҳам устундир. Шу муносабат билан Туркия Республикасининг Маданият ва Туризм Вазирлигига, Ташқи Ишлар Вазирлиги ва хусусан Туркиянинг Тошкентдаги Элчихонасига ҳамда бу лойиҳанинг амалга ошиши учун ҳисса қўшган барча идора ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар