АсосийJamiyat

Бугун нисбатан салқин ва булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда - "Ўзгидромет"

'Бугун нисбатан салқин ва булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда - "Ўзгидромет"'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи яримида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар