АсосийЖАМИЯТ

Қайси ОТМга энг кўп ҳужжат топширилгани ва энг кўп абитуриент қайси ҳудддан экани маълум қилинди

Давлат тест маркази 2022-2023-ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари...

'Қайси ОТМга энг кўп ҳужжат топширилгани ва энг кўп абитуриент қайси ҳудддан экани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат тест маркази 2022-2023-ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари бўйича маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Кундузги таълим шакли — 585 669 нафар;

Сиртқи таълим шакли — 528 839 нафар;

Кечки таълим шакли — 25 369 нафар;

 Масофавий таълим шакли — 6 867 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

 Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар.

 Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар.

 Наманган давлат университети — 37 267 нафар.

Урганч давлат университети — 37 091 нафар.

 Жиззах давлат педагогика институти — 35 706 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

Қашқадарё вилояти — 133 987 нафар.

 Самарқанд вилояти — 125 717 нафар.

Тошкент вилояти — 107 923 нафар.

Фарғона вилояти — 104 201 нафар.

Сурхондарё вилояти — 101 417 нафар.

    Бошқа янгиликлар