Ўзбекистон учун Боку-Тбилиси-Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга — Владимир Норов

СИЁСАТ 02.08.2022, 13:54
Ўзбекистон учун Боку-Тбилиси-Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга — Владимир Норов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқот форматининг йиғилишида нутқ сўзлади.

Вазирнинг қайд этишича, "Ўзбекистон – Озарбайжон - Туркия" мулоқотининг таъсис этилиши халқаро муносабатлар ва глобал иқтисодиётда рўй бераётган тез ўзгарувчан ва мавҳум жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

— Уч мамлакат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган мазмунли мулоқот, юқори даражадаги ишонч ва ўзаро тушуниш ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган муносабатларни ривожлантиришга кучли туртки бермоқда. Умумий саъй-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ фақат сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси қарийб етти баравар, Туркия билан эса икки ярим баравар кўпайди. Ушбу ижобий тенденция, албатта, бу йил ҳам давом этади. Озарбайжон ва Туркия билан иқтисодий ҳамкорликнинг эришилган юқори суратлари ҳали-ҳамон мавжуд алоқалар салоҳиятига тўла жавоб бермайди.

Бугунги кунда ўзаро манфаатли шерикликнинг мавжуд имкониятларидан тўла фойдаланиш учун барча шароитлар мавжуд. Мамлакатларимизнинг минтақалараро транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилиши долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон учун Боку-Тбилиси-Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга", - деди Норов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1