1

ШҲТ саммитида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда

СИЁСАТ 02.08.2022, 18:30
ШҲТ саммитида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б В.Норовнинг "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқоти биринчи йиғилишидаги нутқида келтирилган.

В.Норов ўз нутқида туркий халқлар яшайдиган ҳудудлар минг йиллар давомида Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида транспорт ва савдо кўприги бўлиб хизмат қилганлигини таъкидлар экан, шу сабабли мамлакатларимизнинг минтақалараро транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилиши долзарб аҳамият касб этишини айтади.

" – Бугун биз "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол иш олиб бормоқдамиз.

Жорий йил 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида тегишли уч томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл коридорини Транс-Кавказ йўлаги билан боғлаш мамлакатларимиз ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради, деб ҳисоблаймиз.

Шунинг учун Ўзбекистон Осиёдан Эвропага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлайдиган Зангезур коридорини тиклашдан манфаатдор", – дейди В.Норов.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1