Sevimli

"Образга ўғлимнинг ташқи кўриниши, маҳорати тўғри келар экан, нега уни актёр сифатида ролга олишим керак эмас?!"

МАДАНИЯТ 02.08.2022, 19:18
"Образга ўғлимнинг ташқи кўриниши, маҳорати тўғри келар экан,  нега уни актёр сифатида ролга олишим керак эмас?!"

«Мерос» фильми режиссёри Ҳилол Насимов "бош ролни яна ўғлига берибди" деган фикрларга ўз муносабатини билдирди.

Ҳилол Насимов,  режиссёр:

- Ўзбекистонда билишар,  "Мерос"  бош роль ижрочиси менинг ўғлим эканини, лекин халқаро кинофестиваль ташкилотлари бундан хабари йўқ.  Айтмоқчиманки,  улар актёр ижрочиси сифатида баҳо бериб, бизни таклиф қилишди, соврин беришди. Барча харажатларни ўз зиммасига олишган.  

Фестивалда эса шахсан режиссёр Сергей Русаковнинг ўзи актёрлик маҳоратини тан олди. Устига-устак ўғлим ўз мутахассислиги бўйича ишлаяпти. Образга унинг ташқи кўриниши, маҳорати тўғри келар экан, нега уни актёр сифатида ролга олишим керак эмас?!

Шу ўринда яна бир гап,  мен ҳатто борганда ҳам ўғлим экани ҳақида бир оғиз гап очмадим.  Фақатгина соврин берилгандан сўнг сўзга чиққанимда айтдим.

Маълумот учун, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Мерос» фильми июль ойида Ҳиндистонда ўтказилган “Олтин тулпор” халқаро кинофестивалида “Энг яхши хорижий фильм” номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди. Фильм ушбу кинофестивалда “Энг яхши режиссёрлик иши” номинацияси бўйича ҳам эътироф этилди. Мазкур фильм май ойида Россияда бўлиб ўтган “Золотой Витяз” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун” махсус диплом билан тақдирланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+16.97° app.дымка
Валюта курси
11014.01
USD 14.23
10674.78
EUR 175.49
191.80
RUB 3.53
1