Россияда куйдиргининг илк қурбонлари аниқланди

ДУНЁ 02.08.2016, 10:28
Теглар: Россия
Россияда куйдиргининг илк қурбонлари аниқланди

Россиянинг Ямало-Ненецк автоном округида 12 ёшли бола куйдирги касаллигидан вафот этди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Даҳшатли ташхис яна саккиз нафар кўчманчида аниқланган, улардан уч нафари болалар. Бу касаллик сўнгги 75 йил мобайнида бош кўтармаган эди. Ўнлаб одамларни тиббиёт ходимлари ўз назорати остига олган, ҳудудда қатъий карантин эълон қилинган, карантин эълон қилинган ҳудудда ФВВ ходимлари ва ҳарбийлар куйдирги билан курашни бошлаб юборган. Самолётларда зарурий техника ва кимёвий препаратлар ташилмоқда. 23 квадрат метр зарарланган ҳудудни дезинфекция ва дератизация қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳудуддаги касалланган буғулар ҳам йўқ қилинди.

“Биз бу ҳудудда уч соатдан ортиқ бўлдик, барча ёнилғи-мойлаш материаллари, шиналар ва мавжуд бошқа нарсалар ҳам йўқ қилинади”, деди Ямало-Ненецк автоном округи губернатор муовини Михаил Каган. Ўтган ҳафтада Ямало-Ненецк тундраси ҳудудида карантин эълон қилинди. Хавфли касалликдан икки ярим мингдан ортиқ буғу жабр кўрган. Мутахассисларнинг фикрича, касалликнинг авж олишига Шимолда ҳаво ҳароратининг + 35° даражага кўтарилиб, исиб кетиши сабаб бўлган.

Шарҳлар

Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Россия ва Ўзбекистон билан газ иттифоқи қуриш масаласи муҳокама қилинмади — Қозоғистон Энергетика вазирлиги

13.12.2022, 11:03

Қозоғистон газ иттифоқини яратиш масаласини муҳокама қилмади, деб хабар қилди мамлакат энергетика вазирлигига таяниб Риа Новости. "Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон газ ташиш тизимларининг техник имкониятларини муҳокама...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1