1

Бобомурод Ҳамдамов, Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов қўшиқларидан шартномасиз фойдаланиш тақиқланди

ЖАМИЯТ 03.08.2022, 16:51
Бобомурод Ҳамдамов, Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов қўшиқларидан шартномасиз фойдаланиш тақиқланди

2022 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти, Навоий мукофоти совриндори Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков хабар берди.

Мазкур тақиқ Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ амал қилади.  

Тақиқ уларнинг асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларда жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ва тантаналарда фойдаланишга тааллуқлидир.  

Эслатиб ўтамиз, муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузиш, уларнинг асарларидан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Амалдаги Конституциямизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланган. Мазкур модданининг биринчи қисмига интеллектуал мулк ҳуқуқига эга бўлиш ҳақидаги норма киритилиши таклиф этилаяпти. Хусусан, 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилиши мумкин: "Ҳар ким қонун билан муҳофаза қилинадиган мулкка, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуққа эга".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1