АсосийJamiyat

Имтиҳон назоратчилари ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳалоллиги қўшимча рағбатлантирилади – Тошқулов

'Имтиҳон назоратчилари ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳалоллиги қўшимча рағбатлантирилади – Тошқулов'ning rasmi

Хабарингиз бор, шу кунларда 46 та олий таълим муассасасида касбий, ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. Бу йилги имтиҳонларга 3 та мажбурий фанлар блоки қўшилгани, жараёнларни сифатли камералар ҳамда imtihon.edu.uz ва ОТМ расмий сайтлари орқали онлайн кузатиб бориш имкони яратилгани, шунингдек, уларга жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаоллар жалб қилинаётгани имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминламоқда.

Бундан ташқари, ОТМда ўтказилаётган имтиҳонларни вазирлик масъуллари билан бирга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари ҳам бевосита назорат қилиб бормоқдалар. 

Кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов билан бирга жойларда бўлиб ўтаётган ижодий, касбий имтиҳонларни кузатди. Дастлаб, Тошкент давлат педагогика университетида бўлиб, университетда ташкил этилган касбий, ижодий имтиҳонлар ҳамда абитуриентлар учун яратилган шарт-шароитлар билан бевосита танишдилар. Хусусан, Мусиқа таълим йўналишига ўқишга топширган абитуриентлар билан суҳбат қилинди. Олийгоҳ масъуллари томонидан жараёнларнинг очиқ ва шаффоф олиб борилаётганлиги ҳақида батафсил ахборот берилди.

Вазир имтиҳон кузатувчиларидан олий таълимда коррупцияга қарши курашиш бўйича салмоқли ишлар қилингани, ўқишга кириш шаффоф бўлиб бораётгани, фақатгина ижодий ва касбий имтиҳонларда ўта хушёрлик ва касбига садоқат билан ёндашган ҳолда тизимга доғ туширмай ушбу имтиҳонларни назорат қилишларини сўради.

Абитуриентлар ҳам бу йилги қабул жараёнлари, ижодий ва касбий имтиҳонлар бўлиб ўтаётган масканлардаги яратилган шароитларни таъкидлаб, энди адолатли қабул бўлаётгани, ёшлар аввалги йиллардан фарқли ўлароқ ўзлари қизиққан йўналишларга ҳужжат топшираётганини мамнуният билан таъкидлашди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида ҳам бўлишиб, мусиқа санъатига қизиққан ёшларнинг салоҳияти, имконияти ва бу таълим даргоҳида яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.

Вазир зарбли чолғу йўналиши бўйича ижодий имтиҳон топшираётган бир қатор ёшларнинг мактабда эгаллаган билимига гувоҳ бўлди. Абдуқодир Тошқулов имтиҳонларни кузатаётган масъулларга қарата олий таълимда коррупсияга қарши курашиш бўйича салмоқли ишлар қилингани, ўқишга кириш шаффоф бўлиб бораётгани, фақатгина ижодий ва касбий имтиҳонларда ўта хушёрлик ва касбига садоқат билан ёндашган ҳолда тизимга доғ туширмай ушбу имтиҳонларни назорат қилишларини сўради.

Ўз сўзида давом этар экан А.Тошқулов вазирлик ва олий таълим муассасаларидан имтиҳонларни кузатиб боришга жалб қилинган масъулларга ҳалоллиги ва адолатли қарори учун катта миқдордаги қўшимча рағбат пуллари берилишини алоҳида қайд этди.

    Бошқа янгиликлар