АсосийJamiyat

Жомбойлик 74 ёшли онахон туғилганлик гувоҳномасини олди

'Жомбойлик 74 ёшли онахон туғилганлик гувоҳномасини олди'ning rasmi

Бу ҳақда Darakchi.uz'га Самарқанд вилоят адлия  бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Мансур Ҳасанов маълум қилди.

Маълум қилишича, жомбойлик Офтоб ая Ортиқова ҳам муаммоси ҳал бўлишини бир ой, бир йил ё нари боринг 10 йил кутгани йўқ. Ая умрининг 74 йилини шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш орзусида ўтказди. Эшигини тақиллатиб борган масъуллар эса ишни пайсалга солишган. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаган, ҳуқуқий саводхонлиги бўлмаган оддий бир аёл шу аснода 70 йилдан ошиқ вақтни кутиш билан ўтказди.

Бунинг оқибатида фуқаро на паспорт ололди,  на пенсияга чиқолди. Жомбой туман адлия бўлимининг ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилгач,  масала қисқа фурсатда ижобий ҳал бўлди. ФҲДЁ бўлими мудираси Г.Баҳриддинова  бошчилигида 1948 йилда туғилган Офтоб ая Ортиқованинг туғилганлиги муддатини ўтказиб қайд қилиниб, гувоҳнома расмийлаштирилиб берилди.

Фуқаро энди ушбу гувоҳнома асосида шахсини тасдиқловчи паспорт олиб, пенсияга чиқишни режалаштирган.

Таҳлилларга кўра, ФҲДЁ бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойида 2311 та туғилиш қайд қилинган бўлиб,  шундан 40 таси муддатини ўтказиб қайд қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар