Қашқадарёдаги руҳий касалликлар шифохонасида беморлар ерда ётгани тафсилотлари маълум қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 04.08.2022, 12:34
Теглар: Видео, Қашқадарё, руҳий касал
Қашқадарёдаги руҳий касалликлар шифохонасида беморлар ерда ётгани тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансерида айрим беморлар ерда ухлашаётгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумот тақдим этди.  

Аниқланишича,  мазкур видеотасвир 2022 йил 4 июль куни Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансери болалар бўлими  навбатчи санитаркаси Муқаддас Хужматова томонидан олиниб, муассаса бош шифокорига телеграм орқали тақдим этилган.

2022 йил 5 июль куни диспансер жамоасининг умумий йиғилишида мазкур ҳолат муҳокома қилиниб, беморларнинг ўз ўрнига ётишини таъминламасдан, назоратсиз қолдирган 4 нафар ходимга меҳнат қонунчилигига асосан интизомий чора кўрилган. Йиғилишда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги бўйича зарур чоралар белгиланган.

Шунингдек, шу гуруҳда юқоридаги фойдаланувчи томонидан диспансерда қўли шикастланган бемор аёлга тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги, у гипссиз юрганлиги қайд этилган.

Аниқланишича,  57 ёшли бемор аёл Э.С.  диспансерда “Д” ҳисобда туради. 2-гуруҳ ногирони, 2022 йил 1 апрелдан ҳозирги  кунга қадар бу муассасада ётиб, даволаниб келмоқда. 2022 йил 3 июнь куни  йиқилиб тушган. Шу куни чап қўл  кафт соҳаси рентген қилиниб, травматолог шифокорга кўрсатилган. "Чап қўл 4-бармоқ ўрта фалангасининг ёпиқ синиб силжиши" ташхиси қўйилган. Беморга мутахассис томонидан тегишли муолажалар қилинган.  2022 йил 27 июнь куни беморнинг қўли қайта рентген қилиниб, травматолог шифокор назоратидан ўтказилган. Суяклари битганлиги сабабли боғлов ечилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангда ҳалок бўлди (видео)

07.09.2023, 13:15

Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жанглардан бирида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Китоб туманидаги деҳқон бозори ёниб кетди (видео)

31.08.2023, 12:47

Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб Деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1