1

Тошкентда ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачилар фестивали бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 04.08.2022, 17:01
Тошкентда  ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачилар фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 6 ва 7-август кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида  “YANGIAMARKET” ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади.  Фестивал Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда "EXPRESS 24" хизмати ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

“YANGIAMARKET” – янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди. Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар ва рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар.  

Икки кунлик фестивал дастуридаSamocean (Самара дуети), DIOR (Москва), Valeri (Тошкент), COC (Тошкент) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қиладилар.  

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар “Varim Kofe” қаҳвалари, “LILICHA” чойлари ва "Testo by Zamira" мазали таомларидан татиб кўришлари мумкин.

Маълумот учун, фестивалга кириш бепул.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1