АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг сўнгги гуруҳи Тошкентга етиб келди

'Ўзбекистонлик ҳожиларнинг сўнгги гуруҳи Тошкентга етиб келди'ning rasmi

Кеча, 4 август куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда "Ҳаж – 2022" мавсуми ишчи гуруҳ вакиллари, Тошкент шаҳар 37-гуруҳи, Хоразм вилояти 8-гуруҳ ва Жиззах вилояти 9-гуруҳ  зиёратчилари она-Ватанга қайтишди.  

Муборак сафардан қайтган сўнгги гуруҳ ҳожиларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари томонидан кутиб олинди.

 

 

    Бошқа янгиликлар