АсосийSiyosat

Ростов-Донда Ўзбекистоннинг янги бош консули иш бошлади

'Ростов-Донда Ўзбекистоннинг янги бош консули иш бошлади'ning rasmi

Ростов-Дон (Россия) шаҳрида Ўзбекистоннинг янги бош консули Бурхон Алиқулов ўз вазифасини бажаришга  киришди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Маълум қилинишича, 40 ёшли  Бурхон Алиқулов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия академияси битирувчиси.

2004 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келади. Ишни атташе лавозимидан бошлаган. 2020-2022 йилларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.

У 2019 йилда Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон дипломатия ваколатхонасини очган бош консул Рустам Қурбонбоевни алмаштирди.

Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Жанубий ва Шимолий Кавказ федераль округлари киради.

Бошқа янгиликлар