АсосийЖАМИЯТ

“Дўстлик фестивали" доирасида этноспорт кўринишлари намойиш қилинди (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 68-сон қарорига муво...

'“Дўстлик фестивали" доирасида этноспорт кўринишлари намойиш қилинди (фото)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 68-сон қарорига мувофиқ 4–7 август кунлари "30 июль – Халқлар дўстлиги” кунига бағишланган “Дўстлик фестивали" ўтказилмоқда.  

Бугун, 5 август куни Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро конференция доирасида “Этнотуризм ва этносрорт: хориж тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилади.  

Семинар арафасида эса кўргазма намойиши бўлиб ўтди. 

Унда болалар иштирокида этноспорт кўринишлари намойиш қилинди. 

Шунингдек, миллий халқ ўйинларидан намуналар кўрсатиб берилди ва бу жараёнга бевосита кўргазма меҳмонлари жалб этилди.

    Бошқа янгиликлар