1

Сирдарё вилояти логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

ЖАМИЯТ 05.08.2022, 18:51
Сирдарё вилояти логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

️2023 йил Сирдарё вилояти ташкил топганига 60 йил тўлади. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси энг яхши логотип дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилди.  

Логотипда Сирдарё вилоятининг табиати, тарихи, маданияти ва тараққиёт йўли ўз ифодасини топиши лозим.  

Ижодий ишлар танлов ҳайъати томонидан 2022 йил 15 августдан 21 октябргача қабул қилинади ва ғолиблар 8 декабрь куни эълон қилинади.  

Танлов ғолиби 25 миллон сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, 10 та энг яхши ижодий иш қўшимча рағбатлантирилади.  

Ижодий ишлар қуйидаги электрон манзил орқали қабул қилинади: Logosirdaryo@umail.uz
Қўшимча маълумот учун телефон:  (67) 235-35-35

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1