Sevimli

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида муҳим келишувга эришди

ДУНЁ 06.08.2022, 15:59
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида муҳим келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки давлат чегараси демаркацияси бўйича шартнома лойиҳаси матнини маъқуллади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.  

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 июлидан 5 августига қадар Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Музокаралар давомида томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси демаркацияси тўғрисидаги шартнома матнини ҳамда чегара демаркацияси якуний ҳужжатлари лойиҳаси пакетини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришган.

Ушбу масала юзасидан навбатдаги учрашув Тошкентда бўлиб ўтиши белгиланган. Унинг муддати дипломатик каналлар орқали аниқлаштирилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1