1

Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши вафот этди

ЖАМИЯТ 06.08.2022, 20:16
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши вафот этди

Кеча, 5 август куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида Исузу юк машинаси ва Нексия-2 тўқнашди. Оқибатда 5 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ 5 август куни соат 7:00 лар атрофида Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган 4Р-36 “Жиззах-Фориш-Қизилча” автомобиль йўлининг 46-километрида юз берган. 1976 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бешкалтак маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Исузу русумли машинани Жиззах-Фориш йўналишида бошқариб кетаётганда ухлаб қолиши натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Фориш тумани Сайёд маҳалла Жайрахона қишлоғида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Нексия-2 русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Нексия-2 ҳайдовчиси ва унинг 4 нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1