1

Сурхондарёда тадбиркордан 1,5 минг доллар пора олган электр таъминоти корхонаси бошлиғи ушланди

ЖАМИЯТ 06.08.2022, 21:55
Сурхондарёда тадбиркордан 1,5 минг доллар пора олган электр таъминоти корхонаси бошлиғи ушланди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида тадбиркордан пул талаб қилган электр таъминоти корхонаси бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. «М.М.» МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига корохна раҳбари У.Р.дан пора талаб қилгани аниқланган.

У ўз хизмат хонасида 1 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1