1

Шимолий Корея коронавирусга чалинган барча беморлар тузалиб кетганини эълон қилди

ДУНЁ 07.08.2022, 09:36
Шимолий Корея коронавирусга чалинган барча беморлар тузалиб кетганини эълон қилди

Шимолий Корея ҳукумати мамлакатда биринчи коронавирус эпидемияси аниқлангандан бери COVID-19 билан касалланган барча аҳоли тузалиб кетгани ҳақида хабар берди.

Мутахассислар Шимолий Корея соғлиқни сақлаш расмийларининг ғалаба ҳақидаги даъволарига шубҳа билан қарашмоқда.

“Ўтган ҳафта давомида иситманинг бирорта ҳам янги ҳолати қайд этилмади. Мамлакат бўйлаб даволанган барча беморлар тузалиб кетди”, деб ёзади Корея марказий ахборот агентлиги (КCНА).

Шимолий Корея бошиданоқ вакциналар ва бошқа ташқи тиббий ёрдамдан бош тортди ва мамлакатнинг ўзи дунёдаги энг ёмон соғлиқни сақлаш тизимларидан бирига эга.

Сеулдаги Ханянг университети тиббиёт факултети профессори Шин Ёнг-жонг "Рейтер" агентлигига Шимолий Кореяда коронавирусдан 50 минггача одам ўлиши мумкинлигини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1