1

15 ёшли енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

СПОРТ 07.08.2022, 10:22
15 ёшли енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

Айни кунларда Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (У20) Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.  Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова 14.02 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Давронова ҳали 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди.  

Шунингдек, унинг натижаси У20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.  

1. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 14.04

2. Сохане Аукагос (Франсия) – 13.38

3.Тиана Борас (Австралия) – 13.30

Бироз олдин, Сафина Садуллаева “Бриллиант лига”да ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1