АсосийJamiyat

Ўзбекистон қонунчилигида виждонсизлик учун жавобгарлик борми?

'Ўзбекистон қонунчилигида виждонсизлик учун жавобгарлик борми?'ning rasmi

Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаев ушбу саволга батафсил жавоб берди.

"  – Виждон ўзи нима, деган саволга қонуний таъриф берилмагани ҳолда жиноят қонунлигимизда айрим ҳаракатларда виждонсизликка йўл қўйилгани учун жавобгарлик белгиланган", – дейди депутат.  

Халқ вакили  Жиноят кодексидаги виждон сўзи киритилган қуйидаги моддаларни келтиради:

Жиноят кодексининг 172-моддаси: "Шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз вазифаларини виждонсиз бажариши натижасида мол-мулк талон-торож қилиниши, унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, башарти, бу қилмишда мансабдорлик жинояти аломатлари бўлмаса - БҲМнинг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади".

 Жиноят кодексининг 302-моддаси: "Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаларига нисбатан пала-партиш ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши туфайли бу вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса - уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".  

Жиноят кодексининг 207-моддаси: "Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса - БҲМнинг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади", деб белгиланган.

" – Бу ўринда виждонсиз ҳаракатда айбланаётган шахс ўзининг виждонан ҳаракат қилганини қандай кўрсатиб, исботлаб бера олади? Муаммо шундаки, бирорта шахс ҳаракатида виждонсизлик қилдими йўқми, виждони қандай эди, виждони ўзи бормиди, у қандай эди каби саволларга жавоблар қайси меъёрлар бўйича аниқланиши мавҳум. Бу дегани ҳар ким бунга ўз дунёқарашидан келиб ёндошади ва баҳо беради", – дейди Р.Кушербаев. 

 

 

    Бошқа янгиликлар