Sevimli

“Осмондаги қиз” бадиий фильмини суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда

МАДАНИЯТ 08.08.2022, 17:40
“Осмондаги қиз” бадиий фильмини суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлик" киностудияси ДУК томонидан “Осмондаги қиз” мураккаб постановкали бадиий фильмини суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу фильм пойтахтимиздаги "Tashkent city" мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм сценарий муаллифи Ян Миленин, постановачи режиссёр Анвар Мадраимов.

Пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонларининг кўпчилиги "Tashkent City"нинг катта таассурот уйғотадиган бу қурилишига қараб, бунчалик улкан лойиҳани амалга ошириш нақадар қийин эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлса керак. Мислсиз вазифалар ва катта меҳнат талаб этадиган бу масканда ташаббускор ёшлар, ғайратли ва меҳнатсевар мутахассисларнинг фидойи меҳнати мужассам. Фильм қурилиш иштирокчиларининг фидокорлигини намоён этиб беради ҳамда томошабинларга "Tashkent City"нинг асл кўламини англатиб, уни тўлиқ ҳис этишга ёрдам беради.

Шунингдек, фильм юртимизда аёллар ҳам катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.облачно с прояснениями
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1