1

Туркиянинг "Байрактар" зарба берувчи учувчисиз самолётлари энди Украинада ишлаб чиқарилади

ДУНЁ 08.08.2022, 18:35
Туркиянинг "Байрактар" зарба берувчи учувчисиз самолётлари энди Украинада ишлаб чиқарилади

Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар Туркиянинг "Байкар" компанияси Украинада "Байрактар" зарба берувчи учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарадиган завод қуришини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, "Байкар" аллақачон Украинада компания тузиб, қурилиш учун ер участкаси олган ва бир ҳафта олдин ҳукумат икки томонлама келишувни маъқуллаб, уни ратификация қилиш учун парламентга юборган.

"Украинада ишлаб чиқариш компания эгаларининг деярли шахсий мажбурияти эди", деб таъкидлади Боднар.

Элчининг қўшимча қилишича, Украинада Байрактар ишлаб чиқаришга двигател, ғилдирак ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи украиналик компаниялар жалб қилинади.

Июль ойида "Байкар" Владимир Путиннинг Россияда учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарадиган завод қуриш таклифини рад этган эди. Компаниянинг директори ва ҳаммуаллифи Туркия президентининг куёви Селчук Байрактардир.

18 июль куни "Байкар" ижрочи директори Ҳалук Байрактар CNN телеканалига берган интервьюсида Украинани суверенитет ва мустақиллик учун курашида қўллаб-қувватлашини ва учувчисиз учоқларининг Россияга сотилишига ҳеч қачон рухсат бермаслигини айтган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1