1

Бугундан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилди

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 10:17
Бугундан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилди

Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул  тузилди. 9 август – бугундан бошлаб  Экопатрул инспекторлари Тошкент шаҳрида экологик рейд ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар бермоқда.

Улар ҳудудларга бўлиниб, йўналишлар кесимида бутун шаҳарни ўрганиб чиқади.

Бугун эрта тонгдан патрул инспекторларга ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилди.  

Экологик рейдлар жараёнида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларининг ҳам олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилиб, экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Айни пайтда пойтахтимизда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Жараёнлардан хабар бериб борамиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1