1

Россиядаги нефть ва газ корхонаси ишга таклиф этмоқда

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 13:36
Россиядаги нефть ва газ корхонаси ишга таклиф этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ "Новый Уренгой" шаҳрида автокран ҳайдовчиси мутахассислари учун иш таклиф этилмоқда.

  •  ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади;
  •  яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

  •  18-50 ёшгача;
  •  камида 1 йиллик иш тажриба;
  •  рус тилини билиши;
  •  судланмаган бўлиши;
  •  Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 22 август соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Б️атафсил маълумот учун (71) 202-33-55 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1