АсосийJamiyat

Коллежлардаги кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шаклларининг параметрлари тасдиқланди

'Коллежлардаги кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шаклларининг параметрлари тасдиқланди'ning rasmi

Бироз аввал коллеж ва техникумларга қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Қуйида кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари билан танишишингиз мумкин.

Коллежларга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари

Республика бўйича кундузги таълим шаклига қабул квотаси жами 35 680  нафар этиб белгиланди.

Шундан:

  •  давлат гранти асосида — 8 680  нафар;
  •  тўлов-контракт асосида  — 27 000 нафар.

 

Коллежларга кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари

Республика бўйича кечки таълим шаклига қабул квотаси жами 2 440 нафар этиб белгиланди.

Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Коллежларга сиртқи таълим шакли бўйича қабул параметрлари

Республика бўйича сиртқи таълим шаклига қабул квотаси жами 16 408 нафар этиб белгиланди.

Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида  амалга оширилади.

Коллежларга дуал таълим шакли бўйича қабул параметрлари

Республика бўйича дуал таълим шаклига қабул квотаси жами 4 932 нафар этиб белгиланди.

Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар