Хитойлик ва сингапурлик олимлар генипавируснинг янги турини аниқлашди

ДУНЁ 09.08.2022, 15:05
Хитойлик ва сингапурлик олимлар генипавируснинг янги турини аниқлашди

Хитой ва Сингапур олимлари генипавируснинг янги турини аниқлашди. Айни пайтда 35 киши ушбу вирусга чалинган. Вирус “Ланъя” деб номланди. Бу ҳақда ria.ru ёзмоқда.

“35 нафар вирусга чалинганлар Хитойнинг Шаньдун и Хэнань провинциясидан”, деб ёзади Хитойнинг “Пэнпай” нашри.

Янги вирус иситма, чарчоқ, йўтал, анорексия, миалгия, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби аломатлар билан намоён бўлади.

Олимларнинг айтишича, “Ланъя” “Нипах” вирусига ўхшаб кетади. Лекин мазкур вирус билан касалланишда ўлим ёки бошқа жуда жиддий ҳолатлар кузатилмаган.

Шу боис олимлар мазкур вирусга нисбатан хушёр бўлиш лозимлигини, бироқ саросимага берилмасликни маслаҳат беришмоқда.

“Ланъя” вируси одамдан одамга юқиши ҳали аниқланмаган, деб хабар берилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+17.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11063.05
USD 34.91
10940.25
EUR -10.69
183.24
RUB -2.18
1