Sevimli

“Ўзбекнефтгаз”: Сафина Садуллаева “Бриллиант лига”да ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик атлетга айланди, Шарифа Давронова эса ёшлар ўртасида (U20) жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

СПОРТ 09.08.2022, 17:00
“Ўзбекнефтгаз”: Сафина Садуллаева “Бриллиант лига”да ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик атлетга айланди, Шарифа Давронова эса ёшлар ўртасида (U20) жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Хабарингиз бор, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев 2022 йилнинг 8 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси сифатида ҳам иш бошлаган эди.

Ўтган қисқа даврда, Меҳриддин Абдуллаев спорт мураббийлари ва спортчилар билан бир неча бора учрашиб, селекция ишларига жиддий эътибор қаратди. Иқтидорли ёшлар учун яратилган шароит ҳамда имкониятлар билан танишиб атлетларнинг хорижда машғулот ўташлари, ўзаро тажриба алмашишлари учун ҳам барча шароитлар яратилди.

Шу жумладан, ҳам маънан ҳам моддий жиҳатдан уларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди ва бу ўз натижасини узоқ куттирмади. Август ойининг илк кунлариданоқ мусобоқаларда иштирокини бошлаган атлетларимиз кетма-кет ғалаба қозонишди.

2022 йилнинг 6 август куни енгил атлетика бўйича Польшада “Бриллиант лига” мусобақаси бўлиб ўтди. Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Сафина жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди. У шундай тарзда ўз номини зарҳал ҳарфлар билан ўзбек спорти тарихига ёзиб қўйди.

1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.92
2. Ярослава Магучих (Украина) – 1.92
3. Катерина Табачник (Украина) – 1.88.

Яна бир атлетимиз Шарифа Давронова эса Жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди. Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида 15 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида (14,02 м) ғалаба қозонди.

У энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди. Шунингдек, атлетнинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди. Мазкур йўналишда кучли учликда Ўзбекистондан ташқари Франция ва Австралия вакиллари бор.

• 1-ўрин — Шарифа Давронова (Ўзбекистон) — 14,04 м
• 2-ўрин — Сохане Аукагос (Франция) — 13,38 м
• 3-ўрин — Тиана Борас (Австралия) — 13,30 м

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Меҳриддин Абдуллаев терма жамоа аъзоларига табрик йўллаб, уларнинг бу ғалабалари ёшларга ажойиб намуна бўлганини таъкидлади ҳамда ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.облачно с прояснениями
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1