АсосийJamiyat

Бухорода аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш кўрсаткичи сезиларли пасайган

'Бухорода аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш кўрсаткичи сезиларли пасайган'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали жорий йилнинг биринчи ярмида Бухоро вилояти аҳолисидан 35 минг 574 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 31 минг 812 таси ҳудудий ташкилотларга юборилган. 9 минг 132 таси ижобий ҳал этилган. Аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш даражаси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга камайган.  

– Мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда кўпгина идоралар ва Бухоро шаҳар, Жондор  ва Когон туманлари ҳокимликлари томонидан  мурожаатлар деярли ижобий ҳал этилмагани аниқланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. –Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги, муаммоси ҳал этилмаганлиги натижасида 3 минг  332 та такрорий мурожаат келиб тушган. Бу 2021 йилнинг мос даврига (670 тага) нисбатан 5 баробарга кўп.  

 

Бухоро шаҳрида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ўтган давр давомида келиб тушган 7 минг 734 та мурожаатларнинг 6 минг 844 таси кўриб чиқилган,  – дейди Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров.  – Шундан 1 минг 367 таси ёки 19,9 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолган 890 таси ўрганиш жараёнидаги мурожаатлар ҳисобланади. 

    Бошқа янгиликлар